ЖЧ-2030 финалига “Сантьяго Бернабеу” мезбонлик қилади

Спорт

image

2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал ўйини Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) бу энг яхши қарор бўлишига шубҳа қилмаяпти. Марокаш Қироллик футбол федерацияси ҳам финал ўйинини ўзида қабул қилиш бўйича ариза берган, бироқ финал Испанияга ишониб топширилди.

Финални Мадридда ўтказиш масаласида “Реал Мадрид” ва FIFA ўртасида мавжуд бўлган ажойиб муносабатлар ҳал қилувчи роль ўйнаган.

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита давлатда ўтказилади. Турнирнинг асосий мезбонлари Испания, Португалия ва Марокаш бўлади. Жаҳон чемпионатининг дастлабки учта ўйинига Аргентина, Парагвай ва Уругвай мезбонлик қилади. Жаҳон чемпионати ўйинлари биринчи марта турли қитъаларда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Реал Мадрид Сантьяго Бернабеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг