ЖЧ-2026 саралаши: Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 10 сентябрь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралашининг 3-босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Қирғизистон билан баҳс олиб боради.

Мазкур учрашувда қувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Абдулҳади ал-Анези ва Аҳмад Аббос ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Аммар Ашканони ишлайди.

Шунингдек, Абдуллоҳ Жамоли VAR ҳаками сифатида фаолият юритади.

Сречко Катанец шогирдлари учрашувни тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса яшил либосда ўтказади. Мезбонлар эса оқ рангли либосларда ҳаракатланади.

Маълумот учун, Қирғизистон-Ўзбекистон баҳси соат 19:00 да бошланади. Ўйинга Бишкек шаҳридаги “Долен Умурзаков” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made