ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Туркманистон устидан ғалабага эришди
Спорт
−
16 Ноябрь 2023
4956Бугун, 16 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Туркманистон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Сречко Катанец мураббийлигидаги ўзбекистонлик футболчилар меҳмонда ўтган ўйида рақибларини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида Туркманистон футболчиси Мейлис Дурдиев ҳисобни очди. Унинг голи биринчи таймда ягоналигини сақлаб қолди.
Баҳснинг иккинчи бўлимида эса ўзбекистонлик футболчилар вазиятни тўлақонли назорат қила бошлади. 57-дақиқада Отабек Шукуров Элдор Шомуродовнинг заргарона узатмасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди. 77-дақиқада ҳам Шомуродовнинг аралашуви билан Шукуров Туркманистон дарвозасини ишғол қилди.
Ўйиннинг қўшиб берилган дақиқаларида эса Отабек Шукуров Элдордан қарзини узган ҳолда унга ажойиб узатмани амалга оширди, Шомуродов эса учрашув тақдирини ҳал қилувчи тўпни рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди.
Шу тариқа Сречко Катанец шогирдлари саралаш босқичидаги юришини ғалаба билан бошлади.
LiveБарчаси
26 Ноябрь