ЖЧ-2026 нинг барча иштирокчилари аниқланди

Спорт

image

Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2026 га йўл олган сўнгги – 48-жамоага айланди. Қитъалараро ўтиш ўйинининг ҳал қилувчи баҳсида ироқликлар Боливияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа бош мураббийи Грэм Арнольд қўл остида ўйинни фаол бошлади ва 9-дақиқада ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан кейин Али Ал-Ҳамади гол урди. Бироқ танаффусгача Боливия ҳисобни тенглаштирди – Мойсес Паниагуа аниқ зарба билан жавоб қайтарди.

Ғалаба голи иккинчи бўлимда киритилди: қанотдан узатмадан сўнг жамоа сардори Айман Ҳусайн тўпни биринчи тегишда дарвозага йўллади.

Учрашув сўнгида боливияликлар кучли босим ўтказиб, ўйинни қўшимча вақтга олиб ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ Ироқ ҳимояси, ҳатто 9 дақиқа қўшиб берилган вақтда ҳам босимга бардош берди.

Маълум бўлишича, Яқин Шарқдаги можаро сабаб Ироқ терма жамоаси ўйин ўтказиладиган жойга қарийб уч кун давомида етиб борган. Бу ғалаба Ироқ учун тарихий аҳамиятга эга бўлди: терма жамоа 1986 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнирда улар “I” гуруҳидан ўрин олди ва Франция, Норвегия ҳамда Сенегал терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Қитъалараро ўтиш ўйинлари орқали финал босқичига Ироқ (Боливия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба) ва Конго Демократик Республикаси (Ямайка устидан 1:0 ҳисобида ғалаба) йўл олди.

Тўлиқ гуруҳлар қуйидагича шаклланди:

  • “А” гуруҳи: Мексика, ЖАР (Жанубий Африка Республикаси), Жанубий Корея, Чехия.
  • “B” гуруҳи: Канада, Босния ва Герцеговина, Қатар, Швейцария.
  • “C” гуруҳи: Бразилия, Марокаш, Гаити, Шотландия.
  • “D” гуруҳи: АҚШ, Парагвай, Австралия, Туркия.
  • “E” гуруҳи: Германия, Кюрасао, Кот-д'Ивуар, Эквадор.
  • “F” гуруҳи: Нидерландия, Япония, Швеция, Тунис.
  • “G” гуруҳи: Бельгия, Миср, Эрон, Янги Зеландия.
  • “H” гуруҳи: Испания, Кабо-Верде, Саудия Арабистони, Уругвай.
  • “I” гуруҳи: Франция, Сенегал, Ироқ, Норвегия.
  • “J” гуруҳи: Аргентина, Жазоир, Австрия, Иордания.
  • “K” гуруҳи: Португалия, Конго ДР, Ўзбекистон, Колумбия.
  • “L” гуруҳи: Англия, Хорватия, Гана, Панама.

Жаҳон чемпионати 11 июнда бошланади ва 19 июлда якунига этади. Турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Ўйинлар учта мамлакатда: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия терма жамоаси эса кетма-кет учинчи марта ушбу турнир саралашидан ўта олмагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ Жаҳон чемпионати ЖЧ-2026 мундиал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг