ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий даъвогарлар эълон қилинди
Спорт
−
12 Сентябрь
29699Аргентина терма жамоаси 2026 йил Америка, Мексика ва Канадада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ғолиблигига асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.
Нашр талқинига кўра, мундиал чемпионлиги учун фаворитлар бешлигига Аргентинадан ташқари Испания, Англия, Германия ва Колумбия киритилган.
Охирги иккита Жаҳон чемпионати финалчиси Франция бу борада 9-ўринда, мундиалда энг кўп чемпионликни қўлга киритган Бразилия терма жамоаси эса 10-ўринда қайд этилди.
ЖЧ-2026 ғолиблигига номзодлар рейтинги:
1. Аргентина;
2. Испания;
3. Англия;
4. Германия;
5. Колумбия;
6. Нидерландия;
7. Португалия;
8. Италия;
9. Франция;
10. Бразилия;
11. Уругвай;
12. Бельгия;
13. Хорватия;
14. Канада;
15. Мексика;
16. АҚШ.
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади. Ўйинларга АҚШ, Мексика ва Канаданинг 16 та шаҳри мезбонлик қилади. АҚШ, Канада ва Мексика мезбон давлат сифатида Жаҳон чемпионатининг финал қисмига автоматик тарзда йўл олади.
ЖЧнинг амалдаги ғолиби 2022 йилги финал ўйинида Францияни мағлуб этган Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
LiveБарчаси