ЖБ уруш гирдобидаги Украинага қарийб $1,5 млрд ажратди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинага ёрдам сифатида 1,49 миллиард  доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Маблағлар Украинада маъмурий салоҳиятни кучайтириш бўйича давлат харажатлари лойиҳаси доирасида давлат ва ижтимоий соҳа ходимларига иш ҳақи тўлашга йўналтирилади.

Илгари  худди шу ёрдамдан Жаҳон банки Украинага қарийб 2 миллиард доллар ажратган эди. Маблағлар давлат сектори ва ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини тўлаш учун берилган.

Бу маблағ Жаҳон банки Киевга юбормоқчи бўлган 4 миллиард долларлик ёрдам пакетининг бир қисмидир. Ушбу маблағлар Буюк Британия, Нидерландия, Литва, Латвия ва бошқа бир қатор мамлакатлар томонидан тақдим этилган кредит кафолатларини ўз ичига олади.

Жаҳон банки президенти Дэвид Малпассга кўра, банк Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун донор давлатлар билан ишламоқда. Шунингдек, ташкилот Украиналикларга соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланишда ёрдам бериш учун чоралар кўрмоқда.

“Украинани қўллаб-қувватлаш келажакда реконструкция қилишга асос бўлади ва Украинада турмуш шароитининг ёмонлашувига, қашшоқликнинг ўсишига йўл қўймайди”, дея таъкидлаган Жаҳон банкининг Шарқий Европа бўйича директори Аруп Банержее.

Мардона Ғаффорова 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жаҳон банки

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг