Жазирамада ходимларни ишлатган мансабдорга чора кўрилди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда ободонлаштириш ходимлари жазирамада меҳнат қилаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширув якунида Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, инспекция ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат асосида ўрганиш ўтказган. Текширув давомида ободонлаштириш ишларига жалб этилган ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари яратилмагани маълум бўлган.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) асосида маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш – ҳар бир иш берувчининг қонуний мажбуриятидир”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кузатилаётган жазирама муносабати билан иш берувчиларга очиқ ҳавода меҳнат қилаётган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий чоралар эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг