Жасур Умировга нисбатан очилган жиноят иши судга юборилди
Маданият-санъат
−
05 Январь 2021
21933Аввалроқ, хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М.ни номусига теккани, унга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2020 йилнинг 21 декабрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни вақтда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳужжатлари судга оширилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. Иш бугун, 5 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига юборилган.
Тергов давомида айбланувчи Жасур Умировнинг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги боис у Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан, шунингдек, фуқаро А.З. ва Ч.Қ.лар Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан айбланган. Бугун, 5 январь куни терговга оид барча ҳужжатлар жиноят ишини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига юборилган
Хонанжда Жасур Умировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиши шуни англатадики, Умиров номусига текка деб гумон қилинаётган қиз 18 ёшга тўлмаган ва у гумонланувчи буни билган.
LiveБарчаси