Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди
3-саҳифа
−
21 Декабрь 2020
95110Таниқли хонанда Жасур Умиров ҳибсга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, хонанда Ж.У. вояга етмаган Ш.М.ни номусига текканлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича жорий йилнинг 9 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жасур Умировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Вояга етмаган Ш.М. адвокати М.Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этиб, Ж.У.га нисбатан бўлган жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини баён этган.
Мурожаат Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан ўрганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида ўзи раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни қабул қилиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ва тез кунларда қонуний қарор қабул қилиши таъкидланди.
Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг бугун, 21 декабрдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинди.
LiveБарчаси