Жаслиқда учта юк машинаси тўқнашиб, ёниб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 23 июль куни Қорақалпоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ соат 18:05 да Қўнғирот тумани Жаслиқ посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 1009-1010 километрлари оралиғида юз берган. ҳайдовчи 26 ёшли Ш.С. DAF FT XF 105 русумли юк автомашинада ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Украина Республикаси фуқароси 32 ёшли И.С.,нинг бошқарувида бўлган VOLVO русумли юк автомашинасининг чап ён томонига бориб урилган. Кейин эса ушбу юк автомашинадан кейин ҳаракатланиб келаётган Украина Республикаси фуқароси 29 ёшли Ю.К. бошқарувида бўлган VOLVO русумли юк автомашинасининг олди томонига урилган.

Натижада, DAF FT XF 105 русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.С. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида DAF FT XF 105 русумли юк автомашинаси ҳамда Ю.К. бошқарувидаги VOLVO русумли юк автомашиналарида ёнғин келиб чиқиб, ҳар иккала юк автомашинаси бутунлай ёниб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг