Жароҳат серияси давом этади. Яна бир “Реал” аъзоси сафдан чиқди
Спорт
−
07 Октябрь
4731Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Бразилия терма жамоасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, Милитао терма жамоага учиб келган ва тиббий кўрикдан ўтган ва футболчининг чап сон мушакларидан енгил жароҳат борлиги аниқланган.
Шу тариқа, Милитао ЖЧ-2026 саралашида Чили (11 октябрь) ва Перуга (16 октябрь) қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Футболчининг тикланиши учун аниқ вақт ҳали белгиланмаган.
Қайд этиш жоиз, Милитао ўтган мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди, чунки у 2023 йил август ойида жароҳат олганди. 26 ёшли ҳимоячи 2024 йилнинг мартига келибгина жароҳатидан фориғ бўлди.
Эътиборлиси, сентябрь ойи бошида Бразилия футбол конфедерацияси матбуот хизмати ҳимоячи жамоа жойлашган жойда машғулот пайтида ўнг сон мушакларини жароҳатлагани ҳақида хабар берган эди. Шу тариқа, Милитиаода қисқа вақт ичида иккинчи марта бир хил жароҳат қайталанди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” аъзоси Ферран Торрес бир ойга сафдан чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси