Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси ҳибсга олинди
Олам
−
22 Май 4409 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси Жонибек Қувондиқов хорижий инвесторларга нисбатан йирик миқдордаги фирибгарлик содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб “kg.24” хабар берди.
Жонибек Қувондиқов Жогорку Кенеш депутати Мадина Каирилбекованинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Журналистлар билан суҳбатда Каирилбекова эрининг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларни рад этган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра, ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси собиқ депутат Шоирбек Ташиев “Қирғизнефтегаз”даги коррупция ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноий иш доирасида ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси