Жапаров Тожикистон билан баҳсли чегара масаласи қандай ҳал қилинганини айтди

Олам

image

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масалалари икки томоннинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилган. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида сўз очди.

“Чегара делимитацияси жараёнида бир томонга афзаллик бериш мумкин эмас. Иккала томоннинг манфаатлари тенг равишда ҳисобга олиниши керак. Шундай қилиб, узоқ вақт давомида низоларни келтириб чиқараётган ҳудудлар бўйича келишувга эришилди ва улар тенг равишда (50/50) тақсимланди. Баъзи ҳудудлар алмашилди”, деди Жапаров.

Шунингдек, у мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама комиссия ишларини тугатиб, тегишли ҳужжатларни имзолаш жараёни якунланишга яқин эканини ва бу билан барча чегара масалалари ҳал қилинишини таъкидлади. Жапаровнинг билдиришича, кейинги босқичда ҳужжатлар парламентларда ратификация қилинади ва ниҳоят Президентлар томонидан имзоланади.

Бундан ташқари, Тожикистон билан чегара ҳудудидаги барча постлар очилиши ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тикланиши режалаштирилган. 3 йил давомида ёпиқ қолган чегара постлари иқтисодий зарарга олиб келган, аммо энди савдо ва ҳамкорликни янада кучайтириш мақсад қилинган. Жапаровга кўра, чегарадаги келишувлар ҳал қилиниши билан бу ҳудудларга инвесторлар ва сайёҳлар жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумати делегациялари тўлиқ ҳолда Тожикистон-Қирғизистон давлат чегарасининг қолган ҳудудларини аниқлашни якунлагани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон чегара Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг