Жапаров “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли бўйича келишувни ратификация қилди
Олам
−
27 Июнь 2024 6999 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шартнома 6 июнь куни Пекинда имзоланган эди. Қирғизистон Республикасининг тегишли қонуни Жогорку Кенеш (парламент) томонидан 19 июнь куни қабул қилинган.
Қайд этилишича, янги темирйўл йўлаги Евросиё кўпригининг жанубий тармоғига айланади ва Жануби-Шарқий, Ғарбий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига, жумладан Туркия ва ундан кейин Европа Иттифоқига чиқиш йўлини очади.
Азизбек Эшмаматов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь