Жанубий Кореядан Сурхондарёга наркотик “доставка” қилинди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида Жанубий Кореядан келган жўнатма – протеин ичидан гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда “Toshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

Қайд этилишича, Божхона қўмитасининг “Toshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар идоралари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳужжатларда спорт озуқаси сифатида кўрсатилган жўнатмада ҳақиқатан ҳам 1200 та прегабилин  моддасига эга кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда мармар тошлар орасидан наркотик топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг