Жанубий Корея полицияси Президент устидан тергов олиб бормоқда
Олам
−
05 Декабрь 2024 4947 1 дақиқа
Жанубий Корея полицияси бир гуруҳ депутатлар исёнкорликда айблаганидан сўнг, мамлакат Президенти Юн Сок Ёлга нисбатан мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилгани юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда Корея Республикаси Миллий тергов агентлиги директори Ву Чжон Су маълум қилди.
“Биз терговни қонун ва тартиб асосида эҳтиёткорлик билан олиб борамиз”, дейди Ву Чжон Су.
Унинг айтишича, вазият “мисли кўрилмаган” ва шунинг учун иш унинг бўлими қошидаги хавфсизлик бўлимига топширилган.
Мухолифат қонунчилари Миллий тергов агентлигига Президент Юн Сок Ёль, собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён, ҳарбий ҳолатни назорат қилиш учун тайинланган армия штаб бошлиғи Пак Ан Су, ички ишлар вазири Ли Санг Мин ва бошқаларга қарши фитна уюштиришда айблов қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мухолифат аввалроқ импичмент жараёнини бошлаган эди.