Жанг бир раунддан ортиқ давом этмайди – Лопес
Спорт
−
27 Ноябрь 2021
2658Эртага, 28 ноябрь куни профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring йўналишлари бўйича мутлақ Жаҳон чемпиони Теофимо Лопес (16-0) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Хулу” театрида австралиялик Жорж Камбосос (19-0, 10 КО) билан бўладиган жанг ҳақида фикр билдирди.
“Жанг бир раунддан ортиқ давом этишига шубҳам бор. Мен 16 унцияли қўлқоп билан спарринг шерикларимни “янчиб ташладим”. Ортиқча куч сарфлашим ҳам шарт эмас, чунки спорт залида жуда қаттиқ машғулот ўтказдим. Комбососни эса умуман ёқтирмайман.
Шунингдек Лопес ушбу жангда рақибини чуқур нокаутга туширишга ҳаракат қилишини айтди:
“Умид қиламанки, мен уни Мейсон Менард билан жангдагидан кўра чуқурроқ нокаутга учратаман. Мен буни жуда хоҳлайман. У рингга чиқа оладими? Мени хавотирга солаётган ягона нарса шу. Албатта, Комбосос ҳам ўзининг режаси билан жанг қилади, лекин зарба қабул қилишни бошлагач, барчасини унутади ”, дейди Лопес.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 8 декабрь куни Лопес америкалик Мейсон Менардни 44 сонияда чуқур нокаут ҳолатига туширган эди. Сўнгги жангида эса украиналик Василий Ломаченкони енгиб, мутлақ Жаҳон чемпионига айланган.
LiveБарчаси