Жалолов ва Дўсматовни ҳам кибрли деб ўйлашади – Ҳалоков
Спорт
−
02 Июнь 2023
8038Бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалоков QALAMPIR.UZ'га интервью бериб, қандай қилиб “юлдузлик касали”ни четлаб ўтаётганини, ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган бўлса ҳам, ўзлигида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигини айтиб ўтди.
“Юлдузлик касали”га чалинмаслик учун уйда идишларни ювяпман. Инсон ўз уйини тозалаши, уй ишларида фаоллик одатий ҳол бўлиши керак. Барчамиз оддий одаммиз. Ҳозир менинг камарим бор, бироқ вақт ўтгач, бу камарнинг ҳеч қандай қиймати қолмайди. Натижам тарихга айланди, ҳаёт давом этмоқда. Ҳозир менинг даврим келди, вақти келса, мендан зўри чиқади. Кўпчилик мени кибрли деб ўйлайди, лекин ҳамма қатори оддий инсонман. Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовни ҳам кибрли деб ўйлашади, лекин унақа эмас. Улар ҳам оддий инсон, барча билан бир хил муомала қилади”, дейди Ҳалоков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳалоков қачон профбоксга ўтишини айтиб ўтганди. Жаҳон чемпионига аввал ҳам кўп бора профессионал промоутерлардан таклифлар бўлгани маълум бўлди.