Жалолов рақибини бир зарбадаёқ нокаутга учратди
Спорт
−
11 Декабрь 2021
14007Бугун, 11 декабрь куни Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида профессионал боксдаги ўзининг 9-жангини ўтказди ва биринчи зарбасидаёқ рақибини нокаутга учратди.
27 ёшли сурхондарёлик боксчига колумбиялик Хулио Сезар Калемино рақиблик қилди. Жалолов рақибини 46-сониядаёқ рингга қулатишни уддалади.
Жалоловга ушбу жангда Раҳматжон Рўзиохунов ва яна бир нечта мураббийлар секундант вазифасини бажарди.
Бунга қадар “Big uzbek” профессионал боксда 8 марта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди. Калемино эса, проф боксда 6-жангида рингга кўтарилди ва иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь