Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди (видео)
Спорт
−
09:52 5355 1 дақиқа
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги ғалабасидан сўнг Манчестерга борди ва “Этиҳад” стадионида Абдуқодир Ҳусанов ҳамда унинг жамоадошлари билан кўришди. Бу ҳақда Жалолов ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Биз “Манчестер Сити”нинг машғулот базасига ташриф буюрдик! Ажойиб сафар учун клубга раҳмат!” деб ёзди боксчи.
Маълумот учун, Жорий йилнинг 17 октябрь куни “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида ўз майдонида “Ипсвич”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Жамоа кейинги уй учрашувини эртага, 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Чемпионлар лигаси доирасида Грециянинг АЕК клубига қарши ўтказиши белгиланган.
Баҳодир Жалолов ҳам жорий йилнинг 17 октябрь куни Лондонда рингга чиқиб, британиялик боксчи Соломон Дакресни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. Ушбу ғалабадан кейин ўзбекистонлик боксчининг профессионал рингдаги рекорди 18 та ғалаба, жумладан, 15 та нокаутни ташкил этмоқда.
Live
Барчаси