“Сити” ҳимоячиси қишда жамоани тарк этиши мумкин
Спорт
−
15:57 389 1 дақиқа
“Манчестер Сити”нинг чап қанот ҳимоячиси Райан Айт-Нури ўйин амалиёти етишмаётгани сабабли қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Football Insider” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли жазоирлик футболчи бош мураббий Энцо Маресканинг қўл остида жорий мавсумда ҳали Премьер-лигада майдонга тушмаган. Чемпионлар лигаси ва Англия Лига кубогида эса жами тўртта учрашувда иштирок этиб, учта голли узатмани амалга оширди.
Айт-Нури чап қанот ҳимоясидаги асосий ўрин учун курашда Йошко Гвардиол ва Нико О’Райллидан ортда қолмоқда. Футболчи вазият ўзгармаса, январь ойида клубни тарк этиши мумкин.
Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ҳимоячи билан шартнома имзолашга уринган, аммо бу таклиф рад этилган. Энди манкунианликлар унинг номзодини яна бир бор кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь