Жалолов колумбиялик боксчига қарши жанг учун Дубайга жўнаб кетди
Спорт
−
08 Декабрь 2021
7149Бугун, 8 декабрь куни Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда 27 ёшли чарм қўлқоп устаси Instagram саҳифасида маълум қилди.
Сурхондарёлик боксчи жорий йилнинг 11 декабрь куни проф боксдаги 9-жангида рингга кўтарилади. Унинг рақиби колумбиялик Хулио Сезар Калемино бўлади.
Жалоловга Раҳматжон Рўзиохунов ва яна бир нечта мураббийлар секундант вазифасини бажаради.
Маълумот учун, “Big uzbek” профессионал боксда 8 марта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Калемино эса, 5 марта рингга кўтарилиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган.