“Дубай–Тель-Авив” рейси: учувчилар жанжали сабаб самолёт Саудияга қўнди
Олам
−
14:33 488 2 дақиқа
Аввалроқ, Дубайдан Тель-Авивга учаётган Flydubai йўловчи самолёти фавқулодда олиб қочиш сигналини юбориб, Саудия Арабистони ҳудуди томон бурилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, ҳодисага учувчилар ўртасидаги жанжал сабаб бўлган ва самолёт Саудия Арабистонининг Табук аэропортига йўналтирилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, FZ1073 рейси парвоз вақтида дастлаб умумий фавқулодда ҳолатни билдирувчи сигнални узатган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, ноқонуний аралашув эҳтимолини кўрсатувчи иккинчи сигнал ҳам юборилган.
“Flightradar24” маълумотларига кўра, Boeing 737 самолёти Иордания ҳаво ҳудуди орқали Саудия Арабистонига учган ва Табук аэропортига қўнишидан олдин яна фавқулодда сигнал узатган.
Исроил расмийси “Reuters”га учувчилар ўзаро жанжаллашганидан сўнг фавқулодда сигналлар юборилганини маълум қилган. Бироқ сигнални учувчилардан қайси бири атайлаб юборгани ҳозирча номаълум.
Flydubai вакили ҳам самолёт Тель-Авивга учаётган вақтида ҳодисага дуч келганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, самолёт Табук аэропортига хавфсиз қўнган ва бортдаги барча йўловчилар соғ-саломат.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам воқеа юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказган. Унинг девони ҳодиса назорат остида эканини билдирган ва Саудия Арабистонидаги исроиллик йўловчиларни мамлакатга қайтариш учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
“Reuters” суҳбатлашган йўловчилардан бирининг айтишича, унинг қизи самолёт бортида баланд овозларни эшитганини, эркаклардан бири пичоқ кўтаргани ва учувчилардан бирини йиқитганини айтган. Ушбу тафсилотлар ҳозирча мустақил равишда тасдиқланмаган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь