Жалолов проф боксда қачон рингга кўтарилиши маълум бўлди (фото)

Спорт

image

Супероғир вазн тоифасида Осиё ва Жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадаси ғолиби Баҳодир Жалолов профессионал боксда нақбатдаги жангини ўтказади. 

Сурхондарёлик чарм қўлқоп устаси жорий йилнинг 11 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида рингга кўтарилади. Бироқ рақиб номи маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов жорий йилги бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмади. 

“У Олимпиада ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган, бу эса ҳар сафар осонликча ғалаба қозонишни англатмайди”, дея айтиб ўтган эди боксчининг мураббийи Тўлқин Қиличев.

Маълумот учун, “Big uzbek” профессионал боксда 8 марта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Олимпиада Токио-2020 Проф бокс Big uzbek

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг