Жалолов Харперга қарши жангдан қанча фойда кўрди?
Спорт
−
27 Ноябрь 2022 66576 1 дақиқа
Бугун, 27 ноябрь тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов АҚШнинг Калифорния штатида навбатдаги жангини ўтказиб, ғалабага эришди. Жалоловга мезбон спортчи Кёртис Харпер рақиблик қилди.
Ўзбек боксчиси рақибини 4-раунддаёқ нокаутга учратди. Бокс оқшоми якунлангач, жангларни ташкил қилган промоутерлик компанияси боксчиларнинг кафолатланган гонорарлари миқдорини маълум қилди.
Эътиборлиси, Харперни мағлуб этган Жалолов рақибидан кам гонорар, 25 минг долларга эга бўлди. Харпер эса Жалолов билан жангдан 30 минг доллар фойда кўрди.
Маълумот учун, Кёртисга қарши жангда Баҳодир Жалолов профбоксдаги 12-ғалабасини қайд этди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель