Жалолов айрим давлатларнинг Тошкент мундиалига бойкот эълон қилганига муносабат билдирди
Спорт
−
03 Март 2023
17496Аввал хабар берганимиздек, 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мундиал баҳслари яқинлашгани сари кўпгина давлатлар мусобақага бойкот эълон қилмоқда. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов QALAMPIR.UZ’га ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрларини баён қилди.
“Мусобақада нечта давлат иштирок этишидан қатъи назар биз олтин медаль учун ҳаракат қиламиз. Яъни, қайсидир иштирокчининг турнирга келмаслиги менинг мусобақага бўлган эътиборимни сусайтирмайди. ЖЧда кимни қатнашиш-қатнашмаслигининг менга аҳамияти йўқ. Асосий мақсадим чиройли жанг кўрсатиб, ғолиб бўлиш” дейди Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бокс федерацияси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Жаҳон чемпионатига оид нохолис хабарларга ўз муносабатини билдирганди. Федерация Ўзбекистон томони мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган мамлакатларнинг қатнашиш ёки қатнашмаслигини белгилаш ваколатига эга эмаслигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь