Жалолиддин Мангубердининг Яда тоши Буюк Британиядан топилди
Бу қизиқ
−
11:56
70791200–1220 йилларда Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши бугунги кунда Британия музейида сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тош ўймакорлик ва гравюрали ишланиш техникасида тайёрланган бўлиб, ислом маданиятига оиддир.
Унинг ўлчамлари қуйидагича:
- баландлиги - 29 см
- кенглиги - 50 см
- қалинлиги - 32 см
- оғирлиги - 42,5 кг
Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган. У музейда №1990.06.12.1 рақами билан қайд қилинган бўлиб, милодий 1230-1231-йилда ишлангани келтирилган.
Экспонатга “мазкур тош Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги йилларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради”, деган таъриф берилган.
LiveБарчаси