Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида юқори тезликда ҳаракатланиб, буни бошқарув вақтида телефонида тасвирга олиб, Instagram саҳифасига жойлагани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолатни содир этган хонандага нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Хонандага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128/3-моддасига кўра, БҲМнинг 9 баравари (3 млн 375 минг сўм) ҳамда кодекснинг 128/1-моддасига кўра, БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима тайинланган.

У жами 4,5 миллион сўм жаримани 15 кун ичида тўласа, 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

“Аслида бу ишимни тўғри ҳисобламайман. Аввало, бу қилган ишим ўзим учун хавфли. Инсонмиз-да, ҳайдаб кўрдим-да, нима дейсиз?” дейди хонанда.

Instagram’да эълон қилинган видеодан кўриш мумкинки, қўшиқчи Отажонов соатига 195 км тезлик билан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. Қоидабузарлик аҳоли яшаш пунктидан ташқарида, автотрассада содир этилган. Бундай жойларда рухсат этилган максимал тезлик эса 100 км/с (айрим ҳудудларда – 110 км/с)ни ташкил этади. Қўшиқчи бир қўлида рулни ушлаган ҳолда, бошқаси билан телефони орқали тезлик кўрсаткичини видеога олган. Видеода у пиёдалар ўтиш жойидан қарийб 150 км/с тезликда ўтгани кўринган.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Жаҳонгир Отажонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг