Жаҳон урушидан бери илк марта бошқа давлат армияси Россияга бостириб кирди – “Bloomberg” 

Олам

image

Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта бошқа давлат армияси Россия Федерациясига бостириб кирди. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Украинанинг Курск вилоятидаги ютуғи Россия мудофаасининг заифлигини кўрсатди ва Президент Владимир Путиннинг россияликлар ҳимоячиси сифатидаги имиджига путур етказган. Шу билан бирга, украиналикларнинг руҳиятини кўтарган. Шунингдек, Курск вилоятидаги вазият Киев ҳамда АҚШ ва Европа иттифоқчилари Москванинг кескинлашув таҳдидларидан қўрқмаслиги кераклиги ҳақидаги аргументини кучайтирган.

“Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта бошқа давлат армияси Россияга бостириб кирди”, дея ёзган “Bloomberg”.

Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинлари томонидан кам учрайдиган трансчегаравий ҳужум давом этгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Россия расмийларига кўра, ҳужум бошланганидан бери камида беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 31 нафари яраланган, улардан олти нафари болалар. Маҳаллий ҳукумат аҳолини ҳаракатларини чеклашга ва барча оммавий тадбирларни бекор қилишга чақирган.

BBC'нинг ёзишича, Украинанинг Россия ҳудудига бостириб кириши Россия 2022 йил февралида кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери жуда кам учрайдиган ҳолатдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятида жойлашган Суджа шаҳрининг асосий газ транзит нуқтасини эгаллаб олгани ҳақидаги хабардан кейин 2024 йил учун Европада газ нархи энг юқори даражага кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи жаҳон уруши Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг