Жаҳон чемпионини Саудиянинг икки клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” клуби Пол Погбани 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби франциялик ярим ҳимоячига 100 миллион евро ва бонуслар эвазига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Шунингдек, футболчи Саудиянинг яна бир клуби “Ал-Аҳли”дан таклиф олган. 

Футболчи эса ҳали “Ювентус”ни тарк этиш-этмаслиги борасида бир қарорга келгани йўқ. 

Погба ўтган ёзда “Ювентус”га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У ўтган мавсумнинг жуда катта қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди. 30 ёшли футболчи ортда қолган мавсум “кекса сеньора” сафида умумий 10 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Погбанинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пол Погба Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг