Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун ҳаммада имконият бор – Каннаваро

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати олдидан Дубайда ташкил қилинган ўқув машғулот йиғинидан сўнг йиғин ўзи ва штаби учун жуда муҳим эканлигини айтиб ўтди.

“Бу йиғин мен ва штабим учун жуда муҳим эди. Охирги тўрт ой давомида ички чемпионатдаги жуда кўплаб ўйинларни кузатдик. Кўплаб футболчиларни кўрдик ва бу йиғин бевосита улар билан ишлаш имкониятини берди. Мен ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашдим, чунки уларнинг ҳам фикрини билишни истайман. Олдимизда Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги борлигини, демак ҳамма тайёр туриши кераклигини таъкидладим. Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур. Футболда ҳамма нарса тез ўзгаради, жароҳатлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун ҳаммада имконият борлигини тушунишлари керак. Менимча, мазкур йиғин футболчилар учун жуда фойдали бўлди”, дейди Каннаваро.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро жамоаси Дубай йиғини доирасида жорий йилнинг 26 январь куни  Хитойга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 30 январь куни Арманистоннинг “Урарту” клубини 4:2 ҳисобида енгди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида  Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг