Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари аниқ бўлди (видео)
Спорт
−
05 Декабрь 2025 11696 1 дақиқа
Бугун, 5 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз рақибларини билиб олди.
Ўзбекистон МТЖ “K” гуруҳидан жой олди ва қуйидаги жамоаларга қарши кураш олиб боради:
- Португалия
- Колумбия
- Ўзбекистон
- Ямайка/Конго/Янги Коледония (Ўтиш ўйини)

Маълумот учун, мундиалга қуръа ташлаш маросими АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда FIFA томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун қуръада 3-саватчадан ўрин олганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль