Жаҳон чемпионати: ўзбекистонлик 3 нафар дзюдочи мағлубиятга учради
Спорт
−
07 Октябрь 2022
3535Бугун, 7 октябрь куни Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик спортчи татамига чиқди.
Дастлаб, -66 кг вазн тоифасида Сардор Нуриллаев украиналик Богдан Ядов қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учраб, 1-босқичдаёқ мусобақадги иштирокини якунлади.
Диёра Келдиёрова (-52 кг) марокашлик рақибаси Сумия Ирауи татамига чиқмагани учун тўғридан-тўғри 2-босқичга йўлланмани қўлга киритди. Бироқ иккинчи босқичда бразилиялик Лариса Пиментага қарши баҳс олиб борган Диёра қўшимча дақиқаларда мағлубиятга учради
Яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Сита Қадамбоева (-52 кг) португалиялик Жоана Диого имкониятни бой берган ҳолда мусобақа билан ҳайрлашди.
Маълумот учун, Тошкентдаги жаҳон чемпионати 14 октябрга қадар давом этади.
LiveБарчаси