Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар қарз беради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларда “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида муниципал хизматлари ва инфратузилмани яхшилаш учун Жаҳон банки директорлар кенгаши томонидан 100 млн AҚШ доллари ажратилади. Бу ҳақда Жаҳон банки сайтида хабар берилган. 

Ушбу маблағ Ўзбекистон ҳукуматига жуда паст фоизда ва 30 йиллик муддат билан имтиёзли кредит шаклида берилмоқда. 

Ушбу қўшимча маблағ 2019 йилдан бери Тошкент (Янгийўл ва Пскент), Бухоро (Когон) ва Наманган (Чортоқ) вилоятларида амалга оширилаётган Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган ушбу лойиҳанинг географиясини кенгайтиради. 

Таъкидланишича, лойиҳада иштирок этадиган шаҳарларнинг якуний рўйхати маҳаллий эҳтиёжлар ва иқтисодий салоҳиятдан келиб чиққан ҳолда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари билан маслаҳатлашувлар якунлангандан сўнг 6 ой ичида тасдиқланади. 

Лойиҳада иштирок этадиган ўрта шаҳарларда қуйидагилар амалга оширилиши режалаштирилган: 

сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш ва кенгайтириш; 
электр инфратузилмаси ва кўча чироқларини модернизация қилиш, автомобиль йўллари, пиёдалар ва жамоат транспорти зоналарини модернизация қилиш;
энергия тежайдиган замонавий жамоат биноларини модернизация қилиш; 
жамоат жойлари ва боғлар, кўча тармоқлари ва тегишли инфратузилмаларни реконструкция қилиш ва маданий мерос объектларини қайта тиклаш. 

Хабарда лойиҳа қамраб олинган шаҳарларнинг аксарияти фойдаланилмаган ўсиш имкониятларига эгалиги таъкидланган. 

Тахминан 4 миллион киши ёки иккала вилоят аҳолисининг 70 фоизга яқини лойиҳа томонидан яратилган шаҳар инфратузилмаси, коммунал хизматлар ва иш жойлари имкониятларидан тўғридан-тўғри ёки билвосита фойда кўришлари кутилмоқда.

“Хитой, Жанубий Корея ва Таиланд сингари кўпгина мамлакатлар урбанизация жараёнидан ривожланиш двигатели сифатида самарали фойдаланган. Бунинг учун Ўзбекистон шаҳар инфратузилмаси ва хизматларини ривожлантириш ҳамда шаҳарларни янада жозибали ва самарали қилиш учун жамоат жойларини модернизация қилиши керак”, деган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг ўрта шаҳарлари жадал ўсиб бормоқда ва хизмат кўрсатиш соҳасида ёшларга иш ўринлари яратиш салоҳияти мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Қашқадарё Жаҳон банки

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг