Жаҳон банки Украинага уй-жойларни таъмирлаш учун 232 млн доллар ажратди
Олам
−
03 Сентябрь 2023
5247Жаҳон банки Украинага уй-жойларни фавқулодда таъмирлаш учун 232 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
“Одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тиклаш мақсадида уй-жойларни таъмирлаш лойиҳаси доирасида маблағ ажратилмоқда. Дастур доирасида 100 мингдан ортиқ оила авариявий таъмирлаш ишлари учун тегишли молиявий ёрдам олиши мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Режага Украинанинг беш вилоятида 98 мингга яқин уй ва 8 минг хонадон киради.
Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда 1,4 миллион уй шикастланган, уларда 3,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Бугунги кунга қадар Жаҳон банки Украинага асосий эҳтиёжларни қондириш учун 37,5 миллиард доллардан ортиқ маблағни сафарбар қилган. Бу миқдорга АҚШ, Япония, Буюк Британия, Норвегия, Нидерландия, Испания, Германия, Канада, Швейцария, Швеция, Дания, Австрия, Финляндия, Ирландия, Литва, Латвия, Исландия ва Бельгия каби донор мамлакатларнинг мажбуриятлари ва ваъдалари киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинага Япония ҳукумати кафолати остидаги 1,5 миллиард долларлик кредитни маъқуллаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь