Жаҳон Банки Орол денгизи учун 19 млн доллар ажратди
Олам
−
25 Июнь 2021
4853Жаҳон банки томонидан Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш дастурини амалга ошириш учун 19 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилди. Бу ҳақда “Красная Весна” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, лойиҳа Тожикистон ва Ўзбекистонда 200 мингга яқин одамни қамраб олган ҳолда, янги иқлимга чидамли экинларни экиш ишларини жорий этиш, бузилган ерлар, сув ресурсларини самарали бошқариш ва тиклаш бўйича ишларни олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон Орол денгизининг қуриган тубига кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга оширмоқда. 2018–2019 йил куз-қиш мавсумида 500 минг гектар майдонга муҳофаза ўрмонзорларини яратиш учун дарахт ўтқазилган. Ўтган йиллар давомида 400 минг гектар майдонга саксовул экилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Орол денгизига оид фармонни имзолаганди. Унга кўра, Туркманистонда Орол денгизи бўйича 2021-2025 йиллар учун миллий дастур ишлаб чиқилади.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси