Бердимуҳамедов Орол денгизига оид фармонни имзолади

Олам

image

Туркманистонда Орол денгизи бўйича 2021-2025 йиллар учун миллий дастур ишлаб чиқилади. Туркнманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тегишли фармонни имзолади.

Ҳужжат “Орол денгизи минтақасидаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилаш, унинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида” имзоланган.

Фармонга мувофиқ, мамлакатда Туркманистоннинг Орол денгизи бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий дастурини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Идоралараро комиссия тузилди. Шунингдек, 2021–2025 йилларда Туркманистоннинг Орол денгизи бўйича миллий дастурининг концепцияси, юқорида қайд этилган идоралараро комиссиянинг таркиби ва у тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Бош вазир ўринбосари Рашид Мередов Орол денгизи миллий дастури концепцияси мамлакат миқёсида ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб беради. Ҳужжат Орол вилоятида қулай яшаш шароитларини яратиш, сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш, ўрмон ҳўжаликларини ташкил этиш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш каби вазифаларни қамраб олган.

Шунингдек, Орол денгизи минтақасида иқтисодий фаровонликни ошириш, махсус саноат зонасини яратиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ерлардан фойдаланишнинг замонавий усулларини жорий этиш чоралари кўзда тутилган.

Бердимуҳамедов ушбу йўналишда қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун жаҳон ҳамжамиятининг кўмаги, яхлит халқаро ёндашув, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бу ишда фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Орол денгизи

Баҳолаганлар

935

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг