Жээнбеков ва Медведев учрашув ўтказди
Олам
−
09 Август 2019
5656Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков бугун, 9 август куни Иссиқкўл вилояти Чолпон-ота шаҳрида Ёвросиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга келган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан учрашди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Сооронбой Жээнбеков мулоқот аввалида ўзи ҳам Бош вазир бўлган даврда Медведев билан олиб борган самимий учрашувларини эслаган.
“Мен сизнинг қўллаб-қувватлашингизни доимо ҳис қилиб келаман. Қирғизистонда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган ҳақиқий дўст сифатида танилгансиз. Биз сизни Қирғизистонга доимо ўзгача муносабатда бўлган яқин дўст деб биламиз”, дея таъкидлади Сооронбой Жээнбеков.
У Владимир Путиннинг шу йил март ойида Қирғизистонга давлат ташрифи муваффақиятли бўлганини таъкидлаб, Қирғизистон-Россия ҳамкорлиги тобора ривожланиб бораётгани ва муайян таркиб билан бойитилганини тасдиқлади.
Ўз навбатида Россия Федерацияси Ҳукуматининг раиси Дмитрий Медведев Қирғизистонга, унинг гавҳари бўлган Иссиқкўлга яна бир бор ташриф буюрганидан мамнун бўлганини қайд этди.
“Мен бу ерда аввал ҳам бўлганман ва ҳар сафар бу жойнинг гўзаллигига қойил қоламан. Ёвросиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисини ўтказиш ва икки томонлама муносабатларимизни муҳокама қилиш учун бу ерда жуда яхши шароит яратилган.
Бизнинг муносабатларимиз жуда самимий руҳда ва турли масалаларда маслаҳатлаша оламиз. Бор имкониятимиз билан дўстимиз ва ҳамкоримиз Қирғизистонга ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ишончингиз комил бўлсинки, бу кейинчалик ҳам шундай давом этади”, дея ишонтирди Дмитрий Медведев.
У Россия Президенти Владимир Путиннинг саломини Сооронбой Жээнбековга этказди.
“Ишончим комилки, бугунги учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли шериклик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Икки ва кўп томонлама форматларда муҳокама қилинадиган масалалар доим бўлган. Иссиқкўлнинг ажойиб муҳити бунга ҳар жиҳатдан ҳисса қўшади деб умид қиламан ”, деди Дмитрий Медведев.
Сооронбой Жээнбеков ва Дмитрий Медведев савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини, Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилганлар.
LiveБарчаси