Жээнбеков Назарбоевнинг ҳолидан хабар олди

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларидан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков Назарбоевга қўнғироқ қилиб, унинг ҳолидан хабар олди.

Суҳбат давомида Сооронбой Жээнбеков Элбошига тезроқ оёққа туришини ва яқин келажакда қозоқ халқи манфаати учун доимий иш фаолиятига қайтишини тилаган. 

Нурсултон Назарбоев самимий сўзлари учун Қирғизистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдириб, икки қардош давлатлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.  

Элбоши Матбуот хизматининг алоҳида урғулашича, суҳбат қирғиз томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Бироқ, Қирғизистон Республикаси Президенти расмий сайтида бу ҳақда маълумот берилмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Сооронбой Жээнбеков

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг