“Зенит”нинг собиқ футболчиси вафот этди

Спорт

image

Санкт-Петербургнинг "Зенит" футбол клуби ва Голландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, амётрофик латерал склероздан азият чеккан Фернандо Риксен бугун, 18 сентябрь куни 43 ёшида Шотландияда вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Спортчи Шотландияда даволанаётган эди. 2013 йилда Риксенга амётрофик латерал склероз ташхиси қўйилган. Маълум бўлишича,мазкур касалликка даво йўқ. Касаллик аниқлангандан кейин ўртача умр кўриш 3-5 йилни ташкил этади. Бироқ инглиз назарий физиги Стивен Хокинг шунга ўхшаш касаллик билан 55 йил яшаб, 2018 йил 14 мартда 76 ёшида вафот этган.

Риксен Голландиянинг "Фортуна" (1994-1997, 2010-2013), AЗ (1997-2000), Шотландия Рейнжерс (2000-2006) ва "Зенит" (2006-2009) клубларида ўйнаган. "Зенит" таркибида у Россия чемпиони (2007) ва Россия суперкубоги (2008), УЕФA кубоги ва УЕФA суперкубоги соҳибига айланди. 

2013 йил кузида Риксен "Жангчи руҳи" номли автобиографиясини чиқарди. 2014 йилда у Шотландиянинг Рейнжерс клубининг Шон-шараф залига киритилди.

Риксен Голландия билан 12та ўйинда майдонга тушган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

футболчи Зенит

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг