Зеленский “Золимни ўлдириш” номли китобни сотиб олди (видео)

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский ва биринчи хоним Елена Зеленская кеча, 30 июнь куни Киевда ўтаётган “Китоб Арсенали” китоб ярмаркасига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Суспільне Культура” хабар берди.

Ташриф чоғида улар “Анетта Антоненко” нашриёти томонидан чоп этилган, муаллифи Альдо Андреа Касси бўлган “Золимни ўлдириш. Сезардан Қаззофийгача золимларга қарши кураш тарихи” номли китобни харид қилган.

Китобни сотиб олаётганда сотувчи Зеленскийга ҳазил аралаш шундай деган: “Ушбу китобни украин тилида ёзиб тугатинг”.

Маълумот учун, мазкур асар антик даврдан то 2021 йилгача бўлган даврда зулм ва золимларга қарши кураш ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги бўлимда муаллиф Россия Президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзиньпин, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳақида ёзган.

Зеленскийлар ярмарка давомида бир нечта нашриётлар стендларини кўздан кечирган ва олдинги сафларда хизмат қилаётган ҳарбийларга топшириш учун бир нечта китоблар харид қилган.

Хусусан, “Виват” нашриётидан улар қуйидаги китобларни танлаган:

  • Юрий Яновскийнинг “Кема устаси”;
  • Энн Наполитанонинг “Севимли Эдвард”;
  • Юрий Шербакнинг “Қиёмат куни қуроли”;
  • артбук – “SKOVORODANCE. Бахтли одамлар доираси”.

“Абабагаламага” нашриёти эса Президент жуфтлигига Оксана Стоминанинг “Мариупол панагоҳларидаги лирикалар” китобини совға қилган.

Бундан ташқари, “Бiлка” нашриётидан улар Тамара Гориха Зернянинг “Шивирловчи” (украин тилида “Шептуха”) номли китобини харид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Елена Зеленская Альдо Андреа Касси Золимни ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг