Зеленский Залужнийни ишдан олмоқчилигини тасдиқлади
Олам
−
05 Февраль
8349Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни алмаштириш ҳақида ўйлаётганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 4 февраль куни Италиянинг “Rai1” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Бу Украинани бошқариши керак бўлган одамларни қизиқтирадиган савол. Албатта, қайта ишга тушириш ва янгидан бошлаш керак”, дейди Президент.
У нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам давлатнинг айрим етакчи амалдорларини алмаштиришни назарда тутганини тушунтирди. Президентнинг аниқлик киритишича, гап "мамлакат машинасини бошқарадиган" бутун бошқарув гуруҳи ҳақида кетмоқда.
“Мен бу алмаштириш ҳақида ўйлаяпман, бу ҳақиқат”, деган Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони билан келишмовчиликлар ҳақидаги саволга жавобан.
Президентнинг қўшимча қилишича, бир кишини алмаштириш энди йўлга чиқиш мумкин дегани эмас. Зеленский Киев “бир йўналишда ҳаракат қилиши” ва “уйда салбий энергия қолдириб, ижобий энергияга эга бўлиши” кераклигини айтган.
“Мен қайта ишга тушириш ва кадрлар алмашинуви ҳақида гапирганда, бир кишига эмас, балки мамлакат раҳбариятининг йўналишига тааллуқли жиддий нарсани назарда тутяпман", деб тушунтирди у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Валерий Залужний Президент Владимир Зеленскийнинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимини эгаллаш таклифини рад этгани ҳақида хабар қилинганди. Кейинроқ Украина расмийлари Вашингтонни Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини ишдан бўшатиш режалари ҳақида огоҳлантиргани айтилди.
LiveБарчаси