Зеленский ЕИ саммитида “ғалаба режаси”ни қабул қилишга чақирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 17 октябрь куни бўлиб ўтадиган Европа кенгашининг етакчилар даражасидаги махсус йиғилишида ўзининг “ғалаба режаси”ни тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда у Брюсселга кетаётганда маълум қилди.

"Ғалаба режаси" Россияни тинчликка мажбурлаш учун бизнинг воситамиздир. Бизнинг позициямиз қандай мустаҳкамланиши кераклигини барча Европа етакчилари эшитади. Биз бу урушни адолатли тарзда тугатишимиз керак”, деб ёзди у Telegram-каналида.

Зеленский Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелга ушбу таклиф учун миннатдорлик билдирди ва бир қатор режалаштирилган учрашувлар, хусусан, Европарламент раҳбари Роберта Метсола ва НАТО Бош котиби Марк Рютте билан ўтказилиши режалаштирилган.

"Биз, шунингдек, Мудофаа вазирлари даражасида Украина-НАТО кенгашининг йиғилишига тайёргарлик кўрмоқдамиз", дея қўшимча қилди Президент. 

У ҳозир энг муҳими Украинани Россиянинг кенг кўламли босқинидан кейин учинчиси қиш арафасида ҳимоя қилиш эканлигини таъкидлади.

Зеленскийнинг кеча, 16 октябрь куни Олий Рада минбарида қилган нутқига кўра, Украинанинг “ғалаба режаси” беш бандни ўз ичига олади: биринчиси геосиёсий, иккинчи ва учинчиси ҳарбий, тўртинчиси иқтисодий, бешинчиси эса хавфсизлик.

"Биринчи банд – НАТОга таклиф. Ҳозир. Бу ҳамкорлар Украинанинг хавфсизлик архитектурасидаги ўрнини қандай кўришига ишонч", деди Зеленский.

Президент нутқидан сўнг депутатлар бу режани тик туриб олқишладилар.

  • Режанинг иккинчи банди – махфий аризани ўз ичига олган мудофаа.
  • Учинчи банд – Россия тажовузкорлигини олдини олиш, унда иттифоқчилар учун махфий ариза ҳам мавжуд. Нуқталар орасида Украинани зарур қуроллар билан таъминлаш ва узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш киради.
  • Тўртинчи банд – Украинанинг стратегик ва иқтисодий салоҳияти, у ҳам иттифоқчилар учун махфий иловага эга.
  • Бешинчи банд урушдан кейинги даврда Украинани тиклаш учун мўлжалланган.

Рададаги мухолифат Зеленскийнинг режасини танқид қилмоқда.

"Режа асос эмас, реал бўлиши керак. Биз ҳали ҳам ғалабага қадар яшаб қолишимиз керак. Энди асосий савол: биз қандай ғалаба қозонамиз? Шерикларимиз буни биз учун қилмайди", дейди Украина парламентидаги энг йирик мухолифат фракцияси – "Европа бирдамлиги" вакили Ирина Герашченко.

Ўз навбатида, НАТО Бош котиби Марк Рютте Зеленский билан учрашув арафасида Украинанинг альянсга тез кириши мумкинлиги ҳақида изоҳ берар экан, Вашингтон саммитининг ижобий резолюциясига ишора қилди, бироқ аниқ саналарни айтмади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Европа Украина Владимир Зеленский Марк Рютте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made