Зеленский Украинадаги пул ювиш ишида иштирок этганми?

Олам

image

Украина Миллий аксилкоррупция бюроси (МАКБ) мамлакат Президенти Владимир Зеленскийнинг пул ювиш билан боғлиқ ишда иштирок этган-этмаганлиги тўғрисидаги саволга якуний жавоб берди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.

Бунгача Украина Президенти офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак пул ювишда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун МАКБ ва ИАКП (Ихтисослашган аксилкоррупция прокуратураси) томонидан Ермакка қўйилган айбловлар юзасидан брифинг ўтказилган.

Брифинг давомида МАКБ директори Семен Кривонос Владимир Зеленскийнинг ушбу ишда иштирок этгани ҳақидаги саволга жавоб берган.

“Украина Президенти судгача бўлган тергов доирасида иштирок этмаган ва иштирок этмаяпти. Айбсизлик презумпциясини бузмаслик учун компаниялар номларини айта олмайман. Биз мудофаа соҳасидаги йўналиш ҳақида гапирган эдик, у МАКБ доирасида тергов қилинмоқда. Дрон ишлаб чиқарувчилар ва айрим алоҳида ишлаб чиқарувчилар тергов қилинмоқда”, дейди Кривонос.

Кривонос, шунингдек, тергов турли йўналишларда: энергетика, мудофаа, жумладан, дрон ва қурол-яроғ хариди бўйича давом этаётганини аниқлаштирди. Унинг қўшимча қилишича, тергов халқаро ҳамкорлик доирасида кўплаб сўровлар юборган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябрь ойи охирида Миллий аксилкоррупция бюроси ва Ихтисослашган аксилкоррупция прокуратураси ҳукумат кварталида Президент офиси раҳбари Андрей Ермакнинг уйида тинтув ўтказган эди.

Кўп ўтмай, Украина Президенти офиси раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиққани маълум бўлди (у аввалроқ музокаралар делегациясига ҳам раҳбарлик қилган). Кейинчалик Зеленский Будановга Ермак ўрнига Президент офисини бошқаришни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский пул ювиш Андрей Ермак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг