Зеленский Тўқаев билан учрашди (видео)
Олам
−
23 Сентябрь 8765 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Владимир Зеленский Украина ҳудудидаги вазият юзасидан ўз қарашларини баён қилган.
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев эса мавжуд мураккаб шароитда можарони тўхтатиш йўлларини излаш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.
Ўз навбатида, Зеленский ҳам ушбу учрашув тафсилотларини эълон қилди.
“Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашдим. Ҳозирги асосий вазифа – ишончли хавфсизлик кафолатлари билан адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришишдир”, дея ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ёзган Зеленский.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, суҳбат давомида АҚШ, Европа ва бошқа халқаро ҳамкорларнинг урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари батафсил муҳокама қилинган.
Зеленский учрашув якунида Қозоғистонга Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.
Live
Барчаси