Зеленский Сунакдан яна бир қанча муҳим қуролларни “ундирди”

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Буюк Британияга ташриф буюриб, мамлакат Бош вазири Риши Сунак билан музокара ўтказди. Учрашувда Буюк Британия Украина учун узоқ масофага зарба бериши мумкин бўлган ҳужум дронлари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини беришга рози бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Маълум қилинишича, бугун, 15 май куни Владимир Зеленский Риши Сунак билан музокаралар ўтказганидан кейин Буюк Британия Украина учун 200 километрдан узоқ масофага учиши мумкин бўлган юзлаб ҳарбий дронларни беришга рози бўлган. 

“Бугун Бош вазир Буюк Британиянинг Украинани яна юзлаб ҳаво мудофааси ракеталари ва бошқа учувчисиз қурилмалар, жумладан, 200 километрдан ортиқ масофага учувчи юзлаб ҳужум дронлари билан таъминлашини тасдиқлайди”, дейилади Британия ҳукумати баёнотида. 

Ваъда қилинган ҳарбий воситалар келгуси ойларда етказиб берилиши айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига ҳам зарба бериши мумкин бўлган Storm Shadow ракеталарини бериши ҳақида хабар қилинганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса буни душманлик ҳаракати деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Сунак ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг