Зеленский Россияни давлат террорчилигида айблади

Олам

image

Давлат даражасидаги терроризм бутун халқаро ҳамжамиятга таҳдид соладиган энг жирканч халқаро жиноятлардан биридир. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари Россияни Украинадаги тинч аҳолига ракета ҳужумларида айблади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия очиқчасига музокаралар олиб боришдан бош тортяпти, тинч аҳолини қўрқитяпти.

“Тинч аҳолига қарши доимий террор Россиянинг реал музокараларни яққол рад этишидир. Терроризм жазоланиши керак бўлган жиноятдир. Давлат даражасидаги терроризм нафақат дунёда кимгадир, балки бутун халқаро ҳамжамиятга таҳдид соладиган энг жирканч халқаро жиноятлардан биридир”, дейди Украина раҳбари.

Москвани давлат терроризмини амалга оширишда айблаб, Зеленский Россиянинг Харьков ҳудуди, Донбасс аҳоли пунктлари ва Украинанинг бошқа ҳудудларига зарбалари мисол қилиб келтирган.

“Террорчи давлат тинчликни хоҳлайдими? Шубҳасиз, йўқ. Буни ҳар куни кўрсатяпти. Запорожье Украинанинг Россия ракета террорини йўналтирган шаҳарларидан биридир. Россиянинг Запорожьедаги оддий турар-жой биноларига берган зарбалари натижасида шу кечада камида 14 киши ҳалок бўлди”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, агар Кремль ростдан ҳам музокаралар йўлига киришни истаса, бундай зарбаларни уюштирмасди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг