Зеленский Рим статутини ратификация қилди
Олам
−
24 Август
2483Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 24 август куни Халқаро жиноий суд фаолияти асоси бўлган Рим статутини ратификация қилувчи қонунни имзолади.
Олий Рада веб-сайтидаги қонун лойиҳасига кўра, у Зеленский томонидан Олий Радага тақдим этилган ва 15 август куни рўйхатга олинган.
"Яна бир лойиҳа Украинанинг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ратификация фонида ўзгартиришлар киритишни назарда тутади", деб ёзди Украинанинг “Xromadske” интернет нашри.
Қайд этилишича, агар қонун ратификация қилинса, Украина ХЖСнинг тўлақонли аъзоси бўлиши мумкин бўлади. Кейинчалик, Украина Суднинг тўлиқ аъзолигига эга бўлади ва Рим статутига аъзо давлатлар Ассамблеяси ишида иштирок этади.
Украина Олий Радаси 21 август куни Рим статутини ратификация қилиш учун овоз берди. Ўшанда мамлакат Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба бу қадам Киевнинг Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларида иштирок этганларни жавобгарликка тортишга қаратилган ХЖС билан ҳамкорлигини янада самаралироқ қилиши кераклигини айтганди.
Ҳозиргача Гаагадаги Халқаро жиноий суди аллақачон ҳарбий жиноятларда айбланган россияликларни ҳибсга олиш учун олтита ордер, жумладан, Россия Президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган.
Бугунги кунга келиб, Халқаро жиноий суд иш юритувчи Рим статутини 137 давлат, жумладан, Украина ҳам имзолаган. Шу билан бирга, ушбу ҳужжатни ратификация қилган давлатлар сони 124 тани ташкил этади. Рим статутининг ратификация қилиниши Халқаро жиноий суднинг юрисдикциясини тан олиш ва унинг ҳукмларини мажбурий ижро этишни назарда тутади. Киев Рим статутини 2000 йилда имзолаган, бироқ уни узоқ вақт ратификация қилмаган эди.
LiveБарчаси