Зеленский кутилмаганда Россия чегарасига борди (видео)

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Чернигов ва Россиянинг Курск вилояти билан чегарадош Суми вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.

Зеленский ўз каналида Суми ёзуви – вилоятга киришни билдирувчи белги фонида тасвирга олинган видеони жойлаштирган.

“Бугун икки вилоятимиз – Чернигов ва Суми. Стратегик йўналиш, Россия билан чегарадош ҳудуд. Курск вилоятида вазифаларни бажараётган, давлатимизни ҳимоя қилаётган, Сумини россияликларнинг бу йўналишлар орқали Украинага бостириб кириш истагидан доимий равишда ҳимоя қилаётган барча аскарларимизга шахсан миннатдорлик билдирмоқчиман”, деб ёзди Украина раҳбари ўз постида.

Кейинроқ Зеленский ҳарбийлар билан учрашган ва Россиянинг Курск вилоятидаги ҳаракатлар бўйича ҳисоботларни тинглаган.

“Мудофаа чизиғидаги ҳарбий ҳаракатлар борасида, хусусан, шимолий кореялик бўлинмалар тактикаси ҳақида ҳисоботларни тингладим. Аскарларимизга шахсан миннатдорлик билдириш ва уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш шарафини ҳис қилдим”, деб ёзди Зеленский.

Шунингдек, у Курскдаги операциянинг муваффақияти кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолганини, Сумини ҳамда Харьковни ҳимоя қилганини таъкидлаган.

“Бутун Украина сизнинг жасоратингиз ва матонатингиз учун миннатдордир”, деган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Парижда бўлиб ўтган “кўнгиллилар коалицияси” саммити чоғида Украина разведкаси маълумотларига таяниб, Россия Суми, Харьков ва Запорожье вилоятларида янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётганини айтган эди. Шунингдек, Зеленский Россия урушни давом эттиришни хоҳлашини таъкидлаган ва Европа етакчиларини санкциялар босимини пасайтирмасликка чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия чегара Украина Владимир Зеленский Чернигов Суми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг