Зеленский Қрим кўпригига Украина ҳужум қилганини тан олди (видео)
Олам
−
14 Август 2023
7457Украина Президенти Владимир Зеленский 12 август куни Қрим кўпригига қилинган ҳужум учун жавобгар эканини тан олди. Бу ҳақда у бугун, 14 август куни ўзининг Telegram-каналига жойлаштирган видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Керчь кўпригидаги ўта кучли тутун ва бошқалар – буларнинг барчаси биз Россиянинг бирорта жиноятини жавобсиз қолдирмаслигимиздан далолат беради. Украинага фронтда – Харковдан Херсонгача бўлган бутун фронт бўйлаб натижа берадиган ҳар бир жангчимиз Украинага адолат ўрнатиш имкониятига эга”, деб ёзган Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Россия ҳаракатларига шу тарзда жавоб қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Россия ҳукумати Украина қуролли кучларининг кўприкка яқинлашаётган иккита ракетаси йўқ қилинганини хабар берганди.
LiveБарчаси